Тошкент вилоятида 14 ёшли бола велосипедда бетон тўсиққа урилиб, боши тўсиқдаги тешикка кириб қолди — видео

Тошкент вилоятида 14 ёшли бола велосипедда бетон тўсиққа урилиб, боши тўсиқдаги тешикка кириб қолди — видео

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса тафсилотини маълум қилди.

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, кеча, 9 июнь куни 14 ёшли бола Олмалиқ шаҳар Тўмарис кўчаси бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл четига ўрнатилган бетон электр таянчига урилган ва таянчдаги тешикка боши кириб қолган.

Шундан сўнг, ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўраб, Тошкент вилояти ФВБга мурожаат қилинган.

Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида болага амалий ёрдам кўрсатилган ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.