Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган йигитлар «Фахрий ёрлиқ» ва телевизор билан тақдирланди

Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган йигитлар "Фахрий ёрлиқ" ва телевизор билан тақдирланди

Эндиликда уларни Ёшлар ишлари агентлигидан сўнг ФВВ тақдирлаган.

Жорий йилнинг 1 июнь куни Самарқандда мактабнинг 4 нафар 11-синф ўқувчилари 4-қават деразасидан тушиб кетган ёш қизалоқни қутқариб қолган.

Ёшлар ишлари агентлиги йигитларни тақдирлаб, 4 та ноутбук ва ўқишга киришда қўшимча дарслар ҳамда хорижий тилларни ўрганишдаги харажатларини қоплаб беришни ваъда қилган.

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 9 июнь куни Самарқанд вилоят ФВБ бошлиғи ёшлар билан учрашиб, Фавқулодда вазиятлар вазирининг «Фахрий ёрлиғи» ва миннатдорчилигини етказган. Шунингдек, эсдалик совғалари билан ҳам тақдирлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.