Маълумотларга кўра, марҳум 24 ёш бўлган. Воқеадан сўнг, шаҳардаги пляжлар ёпилгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 8 июнь куни Хургададаги Dream Beach ҳудудида содир бўлган. Акула ҳамласи натижасида фуқаро вафот этган.
“Россиянинг Хургададаги Бош консуллиги акула ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган россияликнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, марҳум 1999 йилда туғилган россиялик. Агентликнинг туризм соҳасидаги манбаси бу киши дам олувчи эмаслигини маълум қилган.
Воқеадан сўнг, қатор ОАВларда Мисрнинг Хургада шаҳридаги барча пляжлар ёпилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.