Қоидабузар ҳайдовчига МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 22 май куни соат 16:15 атрофида 72-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Yutong русумли электробус ҳайдовчиси (1976 йилда туғилган) йўналиш вақтида қувиб ўтиш қоидасини бузиб, ҳаракатланган.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган. Унга кўра, электробус ҳайдовчиси С.Т.га нисбатан ўрнатилган тартибда МЖтКнинг 128-5-модда (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) 2-қисмига мувофиқ, маъмурий баённома расмийлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.