Бу галги баҳсларда Қозоғистон ва Беларус мамлакатларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Қайд этиш жоиз, турнир келаси йил ўтказиладиган нуфузли мусобақалар олдидан асосий терма жамоага номзод спортчиларни саралаб олиш, иқтидорли ёшларни кўздан кечириш имкониятини тақдим қилди.
Беллашувлар якунида Иброҳим Йўлдошев («Элфакия» лақабли отда) «Ф», Фирдавсбек Давронбеков («Бакарбоно Джи») «C», Алишер Эркинов («Амри Махарадж») «Э», Оқил Собиржонов («Сидней Джексон») «Д», Ҳумоюн Абдуллаев («Лондон Бой») «В», Сергей Антонович («Куасар») «А» тоифасида ғолибликни қўлга киритди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.