38 ёшли эркак “Қўй” бозорига бориб, одамларнинг қўйларини сохта пуллар билан сотиб олди.
У соат 06:00 ларда Бандихон тумани “Пахтакор” маҳалласида яшовчи Б.И.нинг бозорга сотиш учун олиб келган қўйларидан 8 бошини 1 600 АҚШ долларига савдолашиб, 16 дона сохта 100 долларлик пул купюралар эвазига 8 бош қўйларини олиб кетган.
Шунингдек, ушбу шахс айнан шу куни соат 07:00 ларда ушбу бозорда Бандихон тумани “Зевар” маҳалласида яшовчи Н.Ҳ.нинг бозорга сотиш учун олиб келган қўйларидан 14 бошини 2 600 АҚШ долларига савдолашиб, тўлов эвазига унга ҳам сохта доллар пул купюраларини берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.М.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми билан қўзғатилиб, бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.