Наманганда соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга олинди

Наманганда соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга олинди

Қўлга олинганлар 3 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни $20 мингга сотмоқчи бўлишган.

Давлатобод туманида соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти Давлатобод туманида яшовчи Б.С. ва Н.К. 3 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни фуқаро Э.А.га 20 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Экспертиза хулосасига кўра, 3 дона сариқ рангли металл умумий вазни 298,43 грамм бўлган “992” пробали соф олтин эканлиги қайд этилиб, 222,8 млн сўмга баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.