«Меҳнат соҳасидаги муаммонинг сиёсий қисмини ҳал қилганимиздан сўнг, асосий амалий иш кўлами бошланди» – Сенат раиси

"Меҳнат соҳасидаги муаммонинг сиёсий қисмини ҳал қилганимиздан сўнг, асосий амалий иш кўлами бошланди" – Сенат раиси

Танзила Нарбаева болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатга барҳам бериш масаласида АҚШ меҳнат вазири ўринбосарлари билан музокаралар ўтказди.

Айни вақтда Халқаро меҳнат конференциясининг 111-сессиясида иштирок этиш доирасида Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси ХМТнинг ихтисослашган тузилмалари раҳбарлари ҳамда қатор мамлакатларнинг ҳукумат вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Сенат раиси АҚШ меҳнат вазирининг ташқи ишлар бўйича ўринбосари Теа Ли ҳамда АҚШнинг халқаро меҳнат масалалари бўйича махсус вакили Келли Фей Родригес билан музокаралар ўтказган.

«Меҳнат соҳасидаги муаммонинг сиёсий қисмини ҳал қилганимиздан сўнг, асосий амалий иш кўлами бошланди» – Сенат раиси
Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги меҳнат муносабатлари соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилган.

Нарбаева меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш бўйича янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб ўтди.

«Реал натижаларга эришиб, меҳнат соҳасидаги муаммонинг сиёсий қисмини ҳал қилганимиздан сўнг асосий амалий иш кўлами бошланди, яъни муносиб бандлик шароитларини яратиш, меҳнат соҳасига халқаро стандартларни жорий этиш устувор вазифага айланди»,- деди Сенат раиси.

«Меҳнат соҳасидаги муаммонинг сиёсий қисмини ҳал қилганимиздан сўнг, асосий амалий иш кўлами бошланди» – Сенат раиси
Таъкидлаш жоизки, Теа Ли Ўзбекистондаги меҳнат муносабатлари соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда ХМТ билан ҳамкорликнинг ҳозирги даражасини юқори баҳолади. Ўзбекистон ХМТ ва Ташкилотга аъзо асосий давлатлар билан болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатга барҳам бериш масаласида қисқа вақт ичида конструктив ҳамкорликда катта муваффақиятларга эришганини олқишлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.