Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга қарийб 750 млн сўм зарар етказилган.
Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Натижада Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент – Самарқанд М 39-автомагистраль йўли ёқасида яшил белбоғ (ихота) шаклида экилган қарийб 50-55 йиллик 9 туп қайрағоч дарахтлари кесиб ташлангани маълум бўлган.
Далилий ашёлар ва тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.