Уларга аввал 990 минг сўм жарима жазоси тайинланганди. Мазкур жазо оғирроғига ўзгартирилди.
Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг қарорига кўра, 1983 йилда туғилган М.А. МЖтКнинг 111-моддаси 2-қисми ва 189-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга ушбу кодекснинг 34-моддасига (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) асосан 7 сутка;
— 1995 йилда туғилган А.А. МЖтКнинг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка;
— 2005 йилда туғилган А.А. МЖтКнинг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб мазкур фуқароларга БҲМнинг 3 баравари ( 990 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Аммо, Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан мазкур қарор бекор қилинганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.