Фарғонада мушукни тириклайин ёқиб юборганларга оид маъмурий баённома қайта кўриб чиқиш учун судга юборилди

Фарғонада мушукни тириклайин ёқиб юборганларга оид маъмурий баённома қайта кўриб чиқиш учун судга юборилди

Аввалроқ, ҳуқуқбузарлар 990 минг сўмдан жаримага тортилган эди.

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар Қарамкўл қишлоғида яшовчи М.А. ва бошқалар мушукни тириклайин ёқиб юборганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Уларга нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан юқоридаги қарор бекор қилинган.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 111-модда 2-қисми (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ҳамда 189-1-модда (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.