Тошкентдаги «дом»нинг юқори қавати ёниб кетди — видео

Тошкентдаги "дом"нинг юқори қавати ёниб кетди — видео

ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Янгиҳаёт туманида кўп қаватли уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 19 июнь куни соат 20:29 да Тошкент шаҳар «Янгиҳаёт» тумани "Янги Дархон” МФЙ Наво кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларидаги хонадонларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 20:38 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:56 да ўраб олинган ва соат 20:59 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 15 қаватдаги хонадонда 5 кв.м майдонида ўрин кўрпа ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.