Сенат раиси МЖтKга киритилган ўзгариш ва янгиликлардан аҳоли ўз вақтида хабар топиши зарурлигини таъкидлади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева мазкур Қонун хусусида тўхталиб ўтди.
«150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш – бу адолатдан эмас, албатта. Қолаверса, бундай амалиёт янги конституциявий қоидага, яъни фуқарога қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси мутаносиблик принципига асосланиши ва етарли бўлиши кераклиги қоидасига мутлақо зид.
Ёки маъмурий жарималарни МИБнинг исталган ижрочиси эмас, балки фақат раҳбар ходимлари қўллаши мумкинлигига оид норма ҳам эътиборга молик деб ҳисоблаймиз.
Фуқароларимиз манфаатларидан, қолаверса ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб, қонунларимиздаги бу каби ҳолатлар ўз вақтида бартараф этилаётгани бугунги кун талабига, фуқароларимиз манфаатларига жавоб беради»,- деди Нарбаева.
Шунингдек, Сенат раиси Қонун имзоланиб, кучга кириши билан одамлар ушбу янгиликлардан ўз вақтида хабар топишлари зарурлигини, амалиётда эса юқоридаги каби ҳолатларга батамом чек қўйилиши кераклиги таъкидланди.
Мазкур чора-тадбирлар қонуннинг асосий ижрочиси Мажбурий ижро бюроси томонидан ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.