2000га яқин фуқаро ва раққосалар иштирокида оммавий тадбир уюштирган фуқарога оид ҳужжатлар судга юборилган.
Тадбирда бир гуруҳ раққоса қизларнинг ярим яланғоч ҳолатдаги беҳаё ўйинлари, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига амал қилмаганлиги аниқланган.
Самарқанд ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан тадбир ташкилотчисига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Самарқанд туман судига юборилган.
Тадбирда беҳаё ўйинлар кўрсатган раққосалар тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилиб, ОИТС ва ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.