Йигит кечаси қиз билан кўришиш мақсадида борган. Аммо, қизнинг акаси йигитни «»самосуд«» қилиб, ҳолатни видеога олган.
Маълум қилинишича, 2023 йил 21 июнь куни соат 22:00 ларда Ургут тумани «»Омонқутон«» маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган Қ.С. синфдоши У.Г. билан телефон орқали гаплашиб, унинг яшаш хонадонига учрашиш мақсадида келган. Шу вақтида қизнинг акаси йигитни ушлаб олган ва уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.