Тошкентда Қурбон Ҳайити намози ўқилиши туфайли бир қатор кўчалар ёпилади — рўйхат

Тошкентда Қурбон Ҳайити намози ўқилиши туфайли бир қатор кўчалар ёпилади — рўйхат

Эртага соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг бир қатор кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 28 июнь соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:

Мирзо Улуғбек тумани:

— “Тўра бува” масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси;

— Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли — Султония кўчасигача.

Бектемир тумани:

— “Хўтон” масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси — Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.

Олмазор тумани:

— “Исломобод” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси — КҲАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон — Сағбон кўчалари чорраҳасигача.

— “Ҳазрати Имом” масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани:

— “Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза –Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;

— “Хўжа Аламбардор” масжиди олдидаги Бунёдкор — Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон — Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача;

— “Кох-ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани:

— “Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал-Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал-Хоразмий – Катта қаъни чорраҳасигача;

— “Катта Қозиробод” масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;

— “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача;

— “Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани:

— “Абдуллох ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача;

— “Ҳазрати Али” масжиди Назарбек-Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

Юнусобод тумани:

— “Минор” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КҲАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача;

— “Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани:

— “Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

Яшнобод тумани:

— “Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача;

— “Али ибн Абу Толиб” масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси — Имом Бухорий — Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон — Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани:

— “Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.