Футбол бўйича Ўзбекистон U — 17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Ўзбекистон U — 17 Осиё кубоги чорак финал учрашувида Саудия Арабистони U — 17 терма жамоасини мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Таиландда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари якунига етиб, ярим финалчилар номи маълум бўлди. Чорак финал босқичининг сўнгги ўйини Саудия Арабистони ва Ўзбекистон U — 17 терма жамоалари ўртасида кечди.

Ўйинда ўзбекистонлик йигитлар саудиялик тенгдошларини 0:2 ҳисобида мағлуб қилиб қилишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U — 17 терма жамоаси Индонезияда ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон U — 17 терма жамоаси Осиё кубогининг ярим финал баҳсини 29 июнь куни Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.