Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россияга ёрдам бериш учун юборилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тасвирланган видеода шу йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ватанпарварлик фестивалига жалб этилган техникалар акс этган.
Мудофаа доктринасига кўра, Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.