Тошкентда 17 минг эвазига АҚШга ишга жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкентда 17 минг эвазига АҚШга ишга жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланди

Икки шахс тил бириктириб, фуқарони АҚШга юборишини айтишган ва ундан пул талаб қилишган.

Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар О.И. ва Х.Н. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига 17 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.