У тадбиркордан мазкур тадбиркорлик марказида кўп қаватли турар-жой қуриш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган.
Аниқланишича, “Yunusobod business city тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш Дирекцияси’’ ва тадбиркор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, марказ ҳудудидаги эски уйларни бузиш ва қурилиш учун жой тайёрлаш мақсадида, муқаддам тадбиркор томонидан Дирекция ҳисобига 22 млрд сўм миқдоридаги инвестиция маблағи ўтказиб берилган.
Аммо, Дирекция ходими турли баҳоналар билан қурилиш бошлашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга сурган ва масалани ижобий ҳал этиб бериш учун пул талаб қилган.
ЖКнинг фирибгарлик (168) ва пора бериш (28,211) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.