Татаристонда 25 ёшли ўзбекистонлик йигит Кама дарёсига чўкиб, ҳалок бўлди

Татаристонда 25 ёшли ўзбекистонлик йигит Кама дарёсига чўкиб, ҳалок бўлди

Йигит ҳушсиз ҳолатда сувдан чиқариб олинган, бироқ ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

3 июль куни соат 16:30да Россиянинг Нижнекамск шаҳрида Кама дарёси бўйидаги шаҳар пляжида чўкиб кетаётган 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси сувдан олиб чиқилди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Татаристон Республикаси бўйича бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, эркак ҳушсиз ҳолатда реанимация қилиш учун тез ёрдам бригадасига топширилган. Бироқ, соат 17:20 да тез тиббий ёрдам ходимлари жабрланувчининг ўлганини маълум қилишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум маст ҳолатда бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.