28 июндан 5 июлга қадар Ўзбекистонда президентлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтди.
Муддатидан олдин сайловларни ўтказиш учун 10 784 та сайлов участкаси, жумладан, 39 та хорижий давлатда Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси ташкил этилди.
Жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июнь куни бошланиб, 5 июлгача давом этди.
Президент сайлови куни ўз яшаш жойида бўлолмайдиган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда Президент сайлови 9 июль куни бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.