Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Ижтимоий давлат – 2030

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Ижтимоий давлат – 2030" дастурини ишлаб чиқиш керак — Робахон Махмудова

Президентликка номзод Робахон Махмудова ўз дастуридаги илм-фан ва ишлаб чиқаришни боғлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга оид навбатдаги таклифларини берди.

«Адолат» СДПдан президентликка номзод Робахон Махмудова ўз дастурида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш орқали фан, таълим ва ишлаб чиқариш тизимларининг узвий алоқадорлигини таъминлаш ҳам борлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, бу борада, дастурда адолатли жамият ва ҳуқуқий давлат барпо этишда таълим, илм-фан ва инновациянинг аҳамиятини ошириш чораларини кўриш, олимлар, ва ихтирочиларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шарт-шароитлар яратишга доир қатор мақсадлар белгиланган.

«Биз ижтимоий соҳани ривожлантириш мақсадида фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бу йўналишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича “Ижтимоий давлат – 2030» дастурини ишлаб чиқиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Давлатнинг иқтисодий фаолияти натижасида юзага келган даромадни адолатли тақсимлашни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш бирламчи вазифамиздир.

Шу билан биргаликда, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий бир хил ўсишни таъминлаш, туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантиришни қўллаб-қувватлаймиз", — дейди Робахон Махмудова.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.