Жиззахда қоидани бузиб, манёвр қилган қора Gentra ҳайдовчилари жазоланди — видео

Жиззахда қоидани бузиб, манёвр қилган қора Gentra ҳайдовчилари жазоланди — видео

Бир гуруҳ йигитлар Gentra'ларда қоидаларни бузиб, ҳолатни видеога олишган ва интернетга тарқатишган.

Ижтимоий тармоқда бир гуруҳ ҳайдовчи йигитлар Gentra'да қоидани бузган ҳолда манёврлар қилиб, ҳаракатланишгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маълумот берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳаракатларни содир этганлар вилоятнинг Зомин туманида яшовчи ҳайдовчилар экани аниқланган. Уларга тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, машиналар вақтинчалик жарима майдонига қўйилган.

«Боллар билан йиғилиб, йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузиб, ҳаракатландик. Қилган ишимдан пушаймонман, бошқа бу ишни қилмайман», - ҳайдовчилардан бири.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.