Университет Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг фаолият учун рухсатномалар йўқлиги ҳақидаги баёнотига ҳам муносабат билдирди.
Олий таълим вазирлигининг маълум қилишича, мазкур ташкилот нодавлат олий таълим хизматлари фаолиятини бошлаш мақсадида Махсус электрон тизим орқали Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига мурожаат қилмаган.
«Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддасига асосан, нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан таълим фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир. Юқорида тилга олинган университетда бу лицензия йўқ.
Шунингдек, вазирлик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари лицензияга эга бўлган олий таълим муассасалари рўйхати билан бошқарманинг edu.uz расмий сайти орқали танишишлари мумкинлигини эслатди.
Ат-Термизий халқаро университети ўзининг Тelegram'даги саҳифасида ҳам диплом билан боғлиқ вазиятга изоҳ берган ва талабалардан университетдан ҳужжатларни қайтариб олмасликни сўраган.
«Олий таълим бўлимига барча керакли ҳужжатлар топширилди», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.