Ўзбекистон 5 ой давомида 3,5 миллион долларлик музқаймоқ импорт қилди. Музқаймоқнинг асосий қисми Россиядан харид қилинди.
Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158 тоннага ошган.
2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:
— Россия – 458 тонна;
— Қозоғистон – 164 тонна;
— Беларусь – 36 тонна;
— Қирғизистон – 33 тонна;
— Эстония – 27 тонна;
— Литва – 8,6 тонна;
— Франция – 7,4 тонна.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.