49 ёшли эркак маст ҳолда бировнинг эшагини қийноққа солган ва эгасининг олдида у билан ўзининг жинсий эҳтиёжини қондирган.
Аниқланишича, 2023 йил 2 июль куни соат 00:30 ларда Элликқалъа туманида 49 ёшли эркак маст ҳолатда бошқа шахснинг уйи ёнида бақир-чақир қилиб, уй ёнида турган эшагини қийнаб, уни дарахтга тортиб боғлаган. Шунгдан сўнг, эркак уй эгаси бўлган аёлнинг кўзи ўнгида эшак билан ўзининг жинсий эҳтиёжини қондирган.
Мазкур ҳолат юзасидан эркакка нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-кисми ва 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Суд қарори билан эркакка БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима ва 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.