Навоийда маст ҳайдовчи Nexia — 3'да ароқ дўконига бориб урилди

Навоийда маст ҳайдовчи Nexia-3'да ароқ дўконига бориб урилди

Ҳайдовчи аввал Cobalt билан тўқнашиб, кейин спиртли ичимликлар дўконига бориб урилган.

ИИВ ЙҲХХ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 15 июль куни соат 03:30 ларда бухоролик 37 ёшли ҳайдовчи Nexia — 3'да Кармана тумани ҳудудидан ўтган йўлда светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланган ва Cobalt билан тўқнашган. Шундан сўнг, бошқарувни йўқотиб, шу атрофда жойлашган спиртли ичимликлар дўконига бориб урилган.

Навоийда маст ҳайдовчи Nexia — 3'да ароқ дўконига бориб урилди
Қайд этилишича, мазкур ҳайдовчи ЙТҲ содир этишидан аввал ҳам Навоий шаҳар Алишер Навоий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиш давомида бир нечта қўпол қоидабузарликлар содир этгани камераларга тушиб қолган.

Навоийда маст ҳайдовчи Nexia — 3'да ароқ дўконига бориб урилди
ЙПХ инспекторлари томонидан ўтказилган текширув давомида ҳайдовчи маст ҳолатда экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.