Икки нафар судланувчининг илтимосига кўра, суд ишни ёпиқ тарзда кўриш ҳақида қарор қабул қилди.
Бугун, 18 июль куни ЖИБ Шайхонтоҳур тумани судида Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят ишида айбланаётган 4 нафар судланувчига оид иш кўриб чиқилади. Бироқ, суд ишни ёпиқ тарзда кўриш ҳақида қарор қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, судланувчилар Хуршид Далиев:
Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаси билан;
Сиявуш Хошимов:
Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан;
Аҳмадилло Аҳмаджонов:
Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
Мавжуда Мирзаева:
Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.