Эркак Жиноят кодексининг номусга тегишга суиқасд қилиш моддаси билан айбланмоқда.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган О.О.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С.Содиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
«Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади», - дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.