Тошкентдаги 10 қаватли «дом» томига қўшимча уй қураётган шахс жаримага тортилди

Тошкентдаги 10 қаватли "дом" томига қўшимча уй қураётган шахс жаримага тортилди

Мазкур ноқонуний қурилишни 15 кунда бузиб ташлаш бўйича мажбурий кўрсатма берилган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 10 қаватли турар жой том қисмида ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Ушбу вазиятга туман ҳокимлиги ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича тегишли суд органларига даъво ариза тайёрлаш жараёнида, дея изоҳ берган.

Жорий йилнинг 10 июль куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур манзилда ўрганиш ишларини олиб борган. Натижада 96-хонадон мулкдори кадастр ҳужжатларида мавжуд бўлган мансарданинг ён қисмига ўзбошимчалик билан қўшимча қурилма қуриб олганлиги аниқланган.

Инспекция томонидан ўз ваколати доирасида фуқарога 15 кун муддат ичида, яъни 25 июль кунига қадар бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилган.

Шунингдек, унга МЖтКнинг 159-моддасига асосан, маъмурий жарима қўлланилган.

Тартибга кўра белгиланган мажбурий кўрсатма талаблари фуқаро томонидан бажарилмаган тақдирда ФИБ судга мажбурий тартибда бартараф этиш тўғрисида даъво аризаси киритилади,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.