Ғарб медиа гигантлари Euronews ва CNN манбаларида Янги Ўзбекистон ҳақида туркум материаллар ва видеолавҳалар эълон қилинди.
Бир қатор конференциялар Ўзбекистон вакиллари ва халқаро экспертларга ҳамкорликдаги жорий лойиҳалар бўйича қайдларни солиштириш, эришилган ютуқларни тақдим этиш ва келажак истиқболларини муҳокама қилиш имконини берди.
Ушбу материалларда сўнгги олти-етти йил ичида муҳим ислоҳотлар амалга оширилгани таъкидлаб ўтилди: валюта курсини либераллаштириш, молия сектори ва янги солиқ кодексидаги солиқ ислоҳотлари, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва бюджетни консолидациялаш соҳасидаги ўзгаришлар шулар жумласидан. Яқинда эса рақобат тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Албатта бу мамлакатда рақобат муҳитини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади. Барқарор ривожланиш масалалари бўйича ўтказилган сессияда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича катта иқтисодчиси Пинар Яшар, ЮНИСEФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде, USAIDнинг катта менеджери Айжан Бейсеева, Туркий савдо-саноат палаталари иттифоқи бош котиби Адем Кула ва бошқалар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди
“Қадимий шаҳарлари Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган замонавий Ўзбекистонда амалий санъат дурдоналарининг кенг тўплами, жумладан кўплаб монументал меъморчилик, миллий либослар, қўлёзма китоблар сақланиб қолган. Бугунги кунда бу мерос барчани, айниқса замонавий ўзбек рассомлари ва санъаткорларини авангард рангтасвирдан тортиб, кинематографиягача бўлган санъатнинг турли йўналишларида илҳомлантирмоқда”, — деб ёзади Euronews.
Ҳамкорлар ташаббуслари ҳафталиги якунлари ҳақида батафсил маълумотни веб-сайтдан олишингиз мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.