Мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга 900 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
ЖКнинг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “в” бандлари, 4-қисми “а” банди, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Абдуқодир Мўминовга оид жиноят иши ЖИБ Миробод туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, уни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни жорий йилнинг 25 июль куни соат 15:00 да бошланиши белгиланди, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С. Содиқов раислигида кўриб чиқилади.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.