Тошкентда “Тошшаҳартрансхизмат”нинг барча автобусларининг ойналари “тонировка” қилинади

Тошкентда “Тошшаҳартрансхизмат”нинг барча автобусларининг ойналари “тонировка” қилинади

Йўловчиларга қулайлик яратиш, автобус салонини совитишда сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилиш учун автобус ён ойналари бепул қорайтирилишига рухсат берилган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги автобусларнинг ойналари қорайтирилгани акс этган фотосуратлар тарқалганди. UzNews.uz мухбири “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати билан боғланиб, мазкур ҳолат юзасидан маълумот олди.

Тошкентда “Тошшаҳартрансхизмат”нинг барча автобусларининг ойналари “тонировка” қилинади
Маълум қилинишича, йўловчиларга қулайлик яратиш, автобус салонини совитишда сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилиш учун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги барча автобусларнинг ён ойналари бепул қорайтирилишига рухсат берилган.

Бу жараёнда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳисобидаги 144,4 минг квадрат метр плёнкалар “Тошшаҳартрансхизмат”га тақдим этилади.

Тошкентда “Тошшаҳартрансхизмат”нинг барча автобусларининг ойналари “тонировка” қилинади

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.