Хавфли маневрларни амалга оширган ҳайдовчининг тарқалган видеолари янги фильмни суратга олиш жараёнининг бир қисми бўлиб чиқди.
ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Таъкидланишича, ушбу видеодаги ҳолат «Уч қаҳрамон» фильмини видео тасвирга олиш жараёнида амалга оширилган бўлиб, фильмни тасвирга олиш жараёнида хавфсизлик чоралари кўрилган. Бундан ташқари, ҳудуд йўл патруль хизмати инспекторлари томонидан назоратга олинган бўлган.
«Ижтимоий тармоқ фаолларидан ушбу ҳолатни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз», -дейилади хабарда.
Ўзбекистон Кинематография агентлигининг маълум қилишича, «Уч қаҳрамон» номли ўткир сюжетли бадиий фильмининг суратга олиш ишлари ҳали давом этмоқда.
Фильмда жиноятчиликка қарши курашда бирдамлик, мардлик, жасорат ва қатъият ила ўз хизмат вазифаларини ўтаётган бир қанча Ички ишлар ходимлари фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.\
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.