Текширув натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади. Мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.
Қарорга кўра, назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади. Бунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб уч кун муддатда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
а) назорат қилувчи органлар:
б) тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:
в) 2023 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.
Адлия вазирлиги тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси ва назорат қилувчи органлар билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар давлат назорати функциялари ва текширувларни қисқартириш бўйича таклифларни Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашига киритади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.