У шериклари билан давлатга қарийб 20 млрд зарар етказганликда айбланганди.
Унга кўра, И.Худайбердиев ЖКнинг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган:
— 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди;
— 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 1-қисми, 2-қисми “а” банди;
— 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди;
— 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми, 2-қисми “а” банди;
— 210-моддаси (пора олиш) 3-қисми “а” банди;
— 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари;
— 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш).
Cуд ҳукмига кўра, унга ўташ учун узил-кесил 2 йил 6 ой муддатга давлат ташкилотларида мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Қолган 17 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 25,167, 167, 168, 184, 28,205, 205, 206, 28,209, 209 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга тегишлилиги бўйича жарима, 1 йил 9 ой 15 кундан 2 йил 3 ойгача ахлоқ тузатиш ишлари ва 3 йил 6 ойдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.