Тошкентда 3 баллик зилзила сезилди

Тошкентда 3 баллик зилзила сезилди

Қозоғистонда содир бўлган зилзила Тошкент шаҳри ва вилоятининг қатор ҳудудларида сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун, 27 июль куни Тошкент вақти билан 04:52 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 68,98 градус шимолий кенглик; 68,98 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 27 км шимолий-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Зангиота туманида 2-3 балл, 21 км.

Тошкент туманида 2-3 балл, 21 км.

Олмазор туманида 2-3 балл, 22 км.

Учтепа туманида 2-3 балл, 22 км.

Шайхонтоҳур туманида 2-3 балл, 25 км.

Чилонзор туманида 2-3 балл, 25 км.

Юнусобод тумани 2 балл, 27 км.

Яккасарой туманида 2 балл, 28 км.

Миробод туманида 2 балл, 29 км.

Мирзо Улуғбек туманида 2 балл, 31 км.

Сергели туманида 2 балл, 31 км.

Янгиҳаёт туманида 2 балл, 34 км.

Яшнобод туманида 2 балл, 34 км.

Янгийўл туманида 2 балл, 34 км.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.