Жорий йилнинг олти ойида давомида 4 мингга яқин автоҳалокатлар содир этилди.
Қайд этилишича, ўтган олти ойда 4 мингга яқин автоҳалокатлар содир этилиб, 873 нафар шахс вафот этган, 3,5 мингдан ортиғи жароҳат олган.
48 фоиз ҳодисаларга йўл инфратузилмасидаги камчиликлар сабаб бўлган. Пиёдаларга зарур шароит яратилмагани оқибатида жорий йилда улар иштирокида 1 минг 859 та ҳодиса юз бериб, 334 нафар пиёда вафот этган.
Энди, йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.