Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиқлари ҳам эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.
Миллий гвардия жавобгарлиги остидаги ҳудудларда жиноятларга қарши курашиш бўйича тизим яратилмагани кўрсатилиб, Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди.
Зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғини ишдан бўшатишга кўрсатма берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 17 ноябрь куни Инамжон Абдуллаевич Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.