Президент унинг зиммасига юклатилган бирорта вазифани охиригача етказмаганини танқид қилди.
Йиғилиш давомида тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлигини танқид қилиниб, Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан вазир ўринбосари Нажмиддин Тураходжаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Маълумот ўрнида, Нажмиддин Садирович Тураходжаев ИИВ раҳбари ўринбосари лавозимида 2021 йил февраль ойидан буён фаолият юритаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Тураходжаев муқаддам Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида ишлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.