Экспертлар мамлакатда 7 млрд куб метр сув танқислиги юзага келиши мумкинлигини маълум қилишган.
“Сув танқислиги Ўзбекистон учун йилдан-йилга долзарблашиб бормоқда. Ёғингарчиликнинг камлиги ва аномал иссиқ кўплаб сув омборларининг бўшаб қолишига олиб келмоқда”, — деди Тоҳир Ҳайдаров.
Унинг қайд этишича, ҳозирги кунда сувдан оқилона фойдаланиш, соҳанинг қонунчилик базасини мустаҳкамлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳ тузилиб, масала бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Унда анъанавий суғориш усулларидан воз кечган ҳолда сув тежовчи технологияларини қўллашни янада кенгайтириш, соҳада илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш, мазкур йўналишдаги қонун ва қонуности ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, уларни такомиллаштириш масалалари кўзда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.