Жиззахда ҳам яна бир абитуриент имтиҳондан четлаштирилди — видео

Жиззахда ҳам яна бир абитуриент имтиҳондан четлаштирилди — видео

У тест саволларини йиртиб, олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланган.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг хабарига кўра, биология фанидан 45-60-тест топшириқлари акс этган тест топшириқлари китоби Жиззах вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 август куни абитуриент тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб, олиб чиқиб кетган. Бу ҳолат эса видеокузатув орқали аниқланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига мувофиқ, тест синовидан четлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқандда бир абитуриент кимё фанидаги саволларни олиб чиқиб кетганлиги учун имтиҳондан четлаштирилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.