Олий суд иккинчи ёки учинчи хотин олиб, яшагани учун судланган фуқаролар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида ушбу кўрсаткич 4 нафар шахсни ташкил этди. Уларга тегишли жазо тайинланган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 126-моддасида (кўп хотинли бўлиш, яъни бир рўзғорда икки ёки ундан кўп хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш) БҲМнинг 50 (ҳозирда 330 минг сўм) бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси белгиланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.