Сирдарёда 12 кун аввал йўқолиб қолган 17 ёшли қиз топилди
У 24 июль куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганди.
Сирдарёда 17 ёшли ўқувчи жорий йилнинг 24 июль куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани
ҳақида хабар бергандик. Вилоят ИИБ
хабарига кўра, Ҳакимова Манзура Бекполат қизи топилиб, ота-онасига соғ-саломат топширилган.
“Қидирувда кўмак берган барча фуқароларимизга Сирдарё вилояти ИИБ жамоаси номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, — дейилади хабарда.