Кеча мазкур видео интернетда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Жорий йилнинг 4 август куни Юнусобод тумани 11-мавзе ҳудудида 1992 йилда туғилган Т.А. қўлида гулдаста билан яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланиб, бу хатти-ҳаракати билан фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқарган.
Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Т.А. Тошкент шаҳар руҳий-асаб касалликлар гуруҳи шифокори томонидан кўрикдан ўтказилган.
Кўрик натижасида, Т.А.нинг руҳиятида бузилиш аниқланганлиги сабабли, фуқаро шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар қўшимча текширув ишлари давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.