Қизлар ўртасидаги жанжалга ижтимоий тармоқда юзага келган тортишув сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан расмий муносабат билдирилди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни Чилонзор туманида содир бўлган. Унда 18 ёшли К.Э. интернет тармоғи орқали 17 ёшли Ч.А. билан ўзаро гап талашиб қолган. Сўнгра Ч.А.ни Чилонзор туманига ўзаро муносабатни ҳал қилиш учун чақирган.
Суҳбат давомида К.Э. жамоат жойида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан вояга етмаган Ч.А.ни уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган. Бироқ бу ҳолат ҳақида Ч.А. ва унинг яқинлари ИИОга мурожаат қилмаган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан К.Э.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси («майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.