25 йилга берилаётган кредит пулига ичимлик сув тармоқлари ва оқова сув тармоқлари қурилади.
Кредит 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йилга тақдим қилинади.
Вилоятдаги сув тизимини яхшилаш лойиҳаси умумий қиймати 248,40 млн АҚШ долларини, ОИИБ қарзи — 248,4, лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон улуши қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзлари кўринишида 32,85 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
Қайд этилишича, Бухоро вилоятининг лойиҳа билан қамраб олинмаган ҳудудларида жами 1 157,2 км ичимлик сув ва 117,3 км оқова сув тармоқларини, жумладан Жондор туманида 409,3 км, Пешку туманида 305,9 км ва Ромитан туманида 442 км ичимлик сув тармоқлари хамда Бухоро шаҳрида 117,3 км оқова сув тармоқлари қурилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.