Ҳолат юзасидан мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва қийноққа солиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, гумонланувчининг вафоти юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
«Д.У.нинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, ҳолат юзасидан ЖКнинг 206 (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235 (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди», дейилади хабарда.
Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.