Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)

Қозоғистонда ўтказилаётган махсус-тактик ўқувлари якунланди.

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳридаги «Оймаша» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмалари ҳамкорлигидаги махсус-тактик ўқувлари якунланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб ҳар икки давлатнинг мудофаа вазирлари ҳарбий полигон бўйлаб ҳарбий хизматчиларнинг 10 дан ортиқ ўқув нуқталарида ўтказаётган махсус-тактик машқларини кузатди, бевосита унда иштирок этди ва жанговар қуроллардан ўқ узди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)
Ҳарбий хизматчилар тезкор куч ва воситалар билан ҳамкорликда шартли душманни яксон этиш бўйича ҳаракатларни бошлади. Махсус бўлинмалар учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда разведка-қидирув ҳаракатларини олиб бориб, террорчи гуруҳларнинг жойлашган ҳудудни аниқлади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)
Шундан сўнг, шартли душман жойлашган ҳудуд ўққа тутилди. Махсус бўлинмалар замонавий қуролли можаролар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги тактик усулдан фойдаланиб, ҳамкорликда яқин масофада жанг қилди. Бунда белгиланган вазифани бажариш вақтида оловли қўллаб-қувватлов гуруҳига зирҳланган техникалар ҳамроҳлик қилди ва шартли душман батамом яксон этилди.

Машғулотлар якунида мудофаа вазирлари ҳарбий хизматчиларнинг жанговар қобилиятларини юқори баҳолаб, ҳар икки давлатнинг ҳарбий хизматчиларига жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун кўкрак нишонларини топширди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари ҳамкорликда ўқув-машғулоти ўтказди — видео (фото)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.